Жамият

"Божхона расмийлаштируви машина нархи билан бир хил!" Рус рэпери "растаможка" нархларидан ҳайратга тушди

Репер Моргенштерн Instagram саҳифасида эълон қилган ютуқли ўйин ғолиби – бухоролик йигитга Mercedes-Benz'ни топшириш учун келиши керак эди.

Фото:MORGENSHTERN / YouTube

Россиялик блогер ва репер Алишер Моргенштерннинг ўз Instagram саҳифасида ютуқли ўйинга соврин тариқасида қўйган Mercedes-Benz машинасини бухоролик йигит – ижтимоий тармоқда @aza_1002 исмли аккаунт эгаси ютиб олди.

 

Giveaway – ютуқли ўйин аввалида рэпер автомашинани шахсан ўзи дунёнинг исталган нуқтасига олиб бориб беришга ваъда берганди. 

 

"@aza_1002 ни табриклайман. Сиз бу машинани олиб кетасиз. Ва биз Ўзбекистонга, Бухорога кетяпмиз! Ўзбекистон бизни кутиб туринг! Ушбу автомобиль калити ҳақли равишда сизникидир. Биз сиз билан боғланамиз", деган эди Алишер Моргенштерн.

 

Рэпер Ўзбекистондаги автомобиль учун божхона расмийлаштируви нархини билиб, ўз Stories’ида видеомурожаат қолдирди. 

 

"Биласизми, Ўзбекистонда автомобиль учун божхона расмийлаштируви қанча туради? Машина нархи билан бир хил!" - дейди рэпер.  

 

У мамлакат ҳукуматидан ушбу масалада амалий кўмак беришини сўради. Шу билан бирга, Моргенштерн Ўзбекистонга ташрифи юқори савияда ўтишини ва янги тарихнинг дебочаси бўлишини ваъда қилди.

 

Репер ўзининг Instagram саҳифасида ушбу "иномарка"нинг ютуқли ўйинга қўйилганини маълум қилган эди. Унга кўра, бир йил олдин – 30 август куни "Новый мерин" клипи чиққан. У клипнинг бир йиллик юбилейида мазкур "иномарка"ни обуначиларидан бирига беришга қарор қилган. 

 

Акцияда қатнашиш учун рэпер ва унинг бир қанча дўстлари саҳифасига обуна бўлиш керак бўлган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ