Ҳодисалар

Сурхондарёдаги ЙТҲда бир оила ҳалок бўлди

Nexia-3 каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Сурхондарёдаги ЙТҲда бир оила ҳалок бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Кеча, 18 октябрь куни соат 23:00да Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 автотранспортида бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

 

Бунинг ортидан, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси И.И, унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А ҳамда вояга етмаган фарзандлари 2016 йилда туғилган С.Ў ва 2017 йилда туғилган С.И лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ