Жамият

ОТМларда анъанавий таълим бошланиши мумкин

Маълум шартлар бажарилганидан сўнг талабаларнинг ОТМга қайтиши кутилмоқда.

ОТМларда анъанавий таълим бошланиши мумкин
Фото:Тошкент давлат юридик университети

Кеча, 17 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати.  

 

Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берган.

 

Маълум қилинишича, муҳокамаларда ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилган ва бу бўйича ОТМ ректорларига қатор вазифалар белгилаб берилган. 

 

Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

 

Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади. 

 

Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.

 

Аввалроқ 7 сентябрь куни 6 ойлик танаффусдан кейин 329 мактаб ўқувчиларни қабул қилганди.

 

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг нафар ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

 

Айни пайтда 1-босқичга тавсия қилинган талабалар учун ОТМларида 3 кундан 2 ҳафтагача “Танишув дарслари” ташкил қилинган.

 

Аввалроқ Республика Махсус комиссиясининг қарори билан 22 сентябрдан тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриатдаги битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошлангани хабар қилинганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ