Жамият

ССВ коронавирусни нотўғри даволаган 4та хусусий клиниканинг лицензиясини бекор қилди

Шунингдек, 2 тасида лицензиянинг амал қилиш муддати 10 кунга тўхтатилган, яна 2 тасига эса камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

ССВ коронавирусни нотўғри даволаган 4та хусусий клиниканинг лицензиясини бекор қилди
Фото:Иллюстрация

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пойтахтимизда  ўтказилган текширув натижалари бўйича 4 та хусусий шифохонага берилган лицензия тугатилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Шунингдек, 2 тасида лицензиянинг амал қилиш муддати 10 кунга тўхтатилган, яна 2 тасига эса камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

 

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясини аниқлаш ва даволашда белгиланган тартибларга риоя қилинмаса, ҳуқуқий таъсир чоралари мавжуд эканлигини хусусий шифохоналарга мунтазам эслатиб келмоқда. Аммо шунга қарамасдан, айрим хусусий шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволашда тасдиқланган стандартларга риоя қилмаслик натижасида жиддий ва қалтис хатоларга йўл қўйилаётгани маълум бўлмоқда.

 

Мисол учун, коронавирусни даволаш билан шуғулланаётган хусусий шифохоналар фаолияти юзасидан ретро-проспектив текширувлар ўтказилганда, олий тоифали пульмонолог З.Ю. томонидан бир оиланинг 3 аъзосига, аҳволи енгил даражада бўлишига қарамасдан, 12 турдаги (!) дори воситасини (“Аскорбин” кислота, “Бактазон”, “Моксив”, “Дексаметазон”, “Вобэнзим”, “Тромбонет”, “Курантил”, “Ларитидин”, “Флюконазол”, “Амброксол”, “Цинк”, “Верошпирон”) тавсия қилингани қайд этилди.

 

Шунингдек, бошқа бир хусусий шифохонада фаолият юритган оториноларингология ихтисослиги бўйича 2-курс клиник ординатори И.Б. айрим беморларга, улар касалликнинг енгил даражасини ўтказаётганига қарамасдан, бир вақтнинг ўзида 10 га яқин (“Цефепим”, “Ацикловир”, “Дексаметазон”, “Амброксол”, “Клексан”, “Курантил”, “Кардиомагнил”, “Верошпирон”) дори воситаларини ҳамда ингаляция учун “Декосан” + “Дексаметазон” + “Димедрол” дори воситалари аралашмаларини тавсия қилгани аниқланди.

 

Иккала ҳолатда ҳам беморларнинг аҳволи ёмонлашганлиги сабабли Республика вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

 

ССВнинг маълум қилишича, сўнгги бир ярим ой мобайнида хусусий шифохоналардан биргина Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жами 17 нафар бемор белгинланган даво стандартларига амал қилинмагани, меъёридан ортиқ миқдорда антибиотик ва бошқа тавсия этилмаган турли хил инфузион дори воситалари қўлланилгани учун оғир аҳволда кўчирилгани маълум бўлган.  Бу каби беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналари ва вазирлик тасарруфидаги бошқа даволаш муассасаларига ҳам ётқизилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66542(+88)
Выздоровели63713(+0)
Умерли562(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66542(+88)
Выздоровели63713(+0)
Умерли562(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ