Сиёсат

Президент ДХХ академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Мазкур қурилиш объектида мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона барпо этилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда.

Президент ДХХ академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

 

Мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона барпо этилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда. Мажмуада, шунингдек, жисмоний-ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, автодром, плац ва бошқа объектлар бўлади.

Темурбеклар мактаби тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, унда 200 нафар ўқувчи сабоқ олади.

 

Шу ерда мазкур таълим масканига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ