1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 октября 2020 г. 804 0

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда (фото)

Президент ташрифни Геология фанлари университетидан бошлаган.

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда (фото)
Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 16 октябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.  

Биринчи объект Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университети бўлди. Президент жорий йил 31 январь куни ушбу янги олий ўқув юрти қурилишига тамал тоши қўйган эди. Бугунга келиб бинолар анча қад кўтариб қолди.

Лойиҳа доирасида 6 та кўп қаватли иморат барпо этилиши ва 4 таси реконструкция қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирги биринчи босқичда ўқув корпуси, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Геология музейи бинолари, кутубхона, ётоқхона бунёд этилмоқда.

- Илм бизнинг қонимизда, генимизда бор. Бу марказ ҳам учинчи Ренессанс пойдеворларидан бири, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шу ерда илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев ушбу даргоҳда яратиладиган шароитлар билан қизиқиб, қурилиш сифатли, лабораториялар юқори технологияли бўлиши кераклигини таъкидлади.

- Замин мустаҳкам бўлиши керак. Биз бу университетни келажак учун қуряпмиз, - деди президент.

Шу ерда лойиҳанинг иккинчи босқичи тақдимот қилинди. Бу босқичда Давлат геология қўмитаси биноси, Геология ахборот маркази, Геоинновацион технологиялар маркази, автотураргоҳ барпо этилиши режалаштирилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей