Жамият

Энди мактабларда “ҳокимга мурожаат” қутиси ташкил қилинади

Яккасарой туман ҳокими ёшлар билан мулоқот ўрнатишнинг янги усулини жорий қилмоқчи.

Энди мактабларда “ҳокимга мурожаат” қутиси ташкил қилинади
Фото:Яккасарой туман ҳокимлиги

Бугун Республика Маънавият ва Маърифат марказининг фаоллар залида Яккасарой туман ҳокими иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, туман ҳокими А. Сайфутдинов ҳар бир мактабда “ҳокимга мурожаат” қутиси ташкил этилиши бўйича топшириқ берган.

 

Қайд этилишича, ташкил қилинадиган “ҳокимга мурожаат” қутисидаги мурожаатлар шахсан туман ҳокимининг назоратида туради.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказганди.

 

Унда сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилганди.

 

Ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳокимнинг инвестиция бўйича ўринбосари, туман ва шаҳар бандлик бўлими, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази, Бош вазир қабулхоналари ва банкларнинг энг муҳим вазифаси бўлиши кераклиги айтилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ