Коронавирус

Ремдесивир ва бошқа препаратлар COVID-19’ни даволашда самарасиз — ЖССТ

ЖССТ коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланилувчи препаратларнинг самарадорлигини ўрганиб чиқди.

Ремдесивир ва бошқа препаратлар COVID-19’ни даволашда самарасиз — ЖССТ
Фото:Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мувофиқлаштирувчи Solidarity Therapeutics Trial ташкилотининг оралиқ натижаларига кўра, ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон препаратларини қабул қилиш COVID-19 беморларининг 28 кунлик даволаш курси тугаганидан кейин соғлиғига унчалик сезиларли бўлмаган ёки умуман таъсир кўрсатмагани аниқланган. Бу ҳақда ЖССТ расмий сайтида хабар қилинди.  

 

Таъкидланишича, 30 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилган тадқиқот давомида юқорида келтирилган препаратларнинг умумий ўлим кўрсаткичи, ИВЛ аппаратларига уланган беморларнинг даволаниш давомийлиги, шунингдек, беморларнинг шифохонада қолиш муддати каби факторларга таъсири инобатга олинган.

 

Бугун АОКАда ўтказилган йиғилишда “Dori-Darmon” АК бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Комилов Ўзбекистон Ремдесивирни Ҳиндистондан импорт қилишини, Ремдесивир “Dori-Darmon” АК дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилганини маълум қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ