Иқтисодиёт

Шуҳрат Ғаниев янги топшириқ олди: у тўқсонбости усулида сабзавотлар етиштиришни назорат қилади

Президент қарори билан Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Шуҳрат Ғаниев янги топшириқ олди: у тўқсонбости усулида сабзавотлар етиштиришни назорат қилади
Фото:UzNews.uz

Саримсоқпиёз етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини оширишни назарда тутувчи "Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.  

 

Қарорга мувофиқ, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамда унинг МЧЖ шаклидаги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

 

Уюшма фаолиятини молиялаштириш манбалари аъзолик бадаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, илмий тадқиқотларни олиб бориш учун ажратилган давлат грантлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари ҳисобланади.

 

Шунингдек, Уюшмага ташқи ва ички бозор талабларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

 

Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

 

Мазкур лойиҳа дастлаб Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида тажриба тариқасида, 400 гектар майдонда кластер усулида аҳоли хонадонларини бириктириш орқали йўлга қўйилди. Кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Булоқбоши туманида жорий этилган тажрибани кенг татбиқ этиш чораларини кўради.

 

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев зиммасига юкланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ҳокими бўлган Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ