1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
16 октября 2020 г. 577 0

Иккита Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилар вафот этди, йўловчилари эса шифохонага ётқизилган

Ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки нафар шахс вафот этди, яна икки нафари шифохонага ётқизилди.

Иккита Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилар вафот этди, йўловчилари эса шифохонага ётқизилган
Фото: Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 15 октябрь куни соат 16-00 да, 26 ёшли Ш.И., ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида Ғаллаорол туманида Бахмал – Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 28 ёшли Э.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисасида олган тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Шунингдек, марҳум Э.Р. нинг бошқарувидаги Nexia автомашина йўловчиси Б.Ш. ҳамда Ш.И. нинг бошқарувидаги Nexia автомашина йўловчиси А.У. лар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей