Тайинлов

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасига “кўтарилди”

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳукуматда котибият мудири этиб тайинланди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасига “кўтарилди”
Фото:Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Юлдашбаевич Рапиқов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.  

 

Тоҳиржон Рапиқов 1974 йилда Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йили Наманган саноат-технология институтини тугатган.

 

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг қайд этишича, у меҳнат фаолияти давомида, 1997-2000 йилларда Чуст тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи ва бош мутахассиси, 2000—2005 йилларда статистика бўлими бош мутахассиси ва бошлиғи, 2005—2007 йилларда Чуст тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида иш юритган.

 

2007—2009 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, 2009—2016 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими, 2016—2019 йилларда эса Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

 

Тоҳиржон Рапиқов 2019 йил мартидан ҳозирги кунгача Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

 

Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ