Жамият

Халқаро паспорт индексининг янгиланган рўйхатида Ўзбекистон 5 ўринга юқорилади

Рейтинг паспорт эгаси визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича баҳоланади.

Халқаро паспорт индексининг янгиланган рўйхатида Ўзбекистон 5 ўринга юқорилади
Фото:UzNews.uz

"Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси жаҳон паспортларининг янгиланган рейтингини маълум қилди. Рейтинг паспорт эгаси визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича баҳоланади.

 

Унга кўра, паспорт индексида биринчи ўринни Япония эгаллаб турибди. Мамлакат фуқаролари дунёнинг 191 та мамлакатига визасиз ташриф буюришлари мумкин (ёки келгандан кейин виза билан). Япония бир йил олдинги рўйхатга яна икки давлатни қўшиш билан мазкур ўринни банд қилиб турибди. 

 

Шунингдек, Сингапур 190та мамлакат билан 2-ўринда қолмоқда. Жанубий Корея ва Германия 3-ўринда (189 та йўналиш).

 

Ўзбекистон эса 2020 йилнинг тўртинчи чорагига келиб, 106 мамлакат орасида 83-поғонани эгаллади (2019 йилда 88-поғонада эди). 

 

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари дунёнинг 57 та мамлакатига ва ҳудудига визасиз киришлари мумкин.

 

 Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинади.

 

Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ