Иқтисодиёт

ГАЗ Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди

ГАЗ автозаводининг енгил тижорат автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва бу бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.

ГАЗ Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Фото:Марсель Бадыкшин / Татарстон президенти матбуот хизмати

Россия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов олиб боришди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши давомида Ўзбекистон ва Россия бир қатор шартномаларни имзоладилар, деб хабар қилди РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.  

 

Хусусан, "Группа ГАЗ" томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувларга эришилди. Уларнинг қайси моделлари бўлиши ҳозирча номаълум, аммо завод қуйидаги етти оиладан иборат автомобиллар гуруҳини ишлаб чиқаради:

 

Газель NEXT

 

Газель CITY

 

Газон NEXT

 

Садко NEXT

 

Газ 4WD

 

Газель Бизнес

 

Соболь Бизнес.

 

Сентябрь ойида "Группа ГАЗ" 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Биринчи босқичда йилига 3 мингтагача транспорт воситалари йиғишни ўзлаштириш режалаштирилган, кейинчалик эса бу қувват оширилади.

 

Россиялик автоконцерннинг ҳамкори ўзбекистондаги "KRANTAS" МЧЖ – республикада махсус техника ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона бўлади. Айни пайтда катта блокли йиғиш учун ишлаб чиқариш майдончасини танлаш давом этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ