Жамият

Ўзбекистонда камера орқали ниқоб тақмаган қоидабузарлар аниқланади — видео

17 октябрдан кузатув камералари тиббий ниқоб тақмаган фуқароларни аниқлайди. Тажриба Фарғона вилоятидан бошланади.

 

Ўзбекистонда камера орқали ниқоб тақмаган қоидабузарлар аниқланади — видео
Фото:Скриншот

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, вилоятда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда карантин тартибини сақлаш учун янги усул жорий қилинмоқда.

 

Ўзбекистонда илк маротаба жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видео, фотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.   

Қайд этилишича, фотосуратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланиб, ИИО ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

 

Ушбу тартиб Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17 октябрь кунидан бошлаб амалиётга жорий қилинади. 

 

14 октябрь ҳолатига, ССВ маълумотларига кўра Фарғона вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 479 тани ташкил қилган.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ