Сиёсат

Абдулла Арипов қирғизистонлик янги ҳамкасбини табриклади

Ўзбекистон Бош вазири Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Абдулла Арипов қирғизистонлик янги ҳамкасбини табриклади
Фото:gov.kg

Ўзбекистон Бош вазирининг Матбуот хизмати хабарига кўра, Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.  

 

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни бош вазирликка тайинлаганди.

 

Бугун Қирғизистон президенти мамлакатдаги вазият жиддийлашиб бораётгани ортидан истеъфога чиқишини эълон қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ