Жамият

Давстатқўмнинг давлат харидларига оид очиқ маълумотлари маълум вақт "йўқолиб" қолди

Қўмита сайтидаги мазкур хизмат орқали юридик шахсларнинг раҳбарлари, таъсисчилари ва улушлари ҳақида маълумотлар олиш мумкин.

Давстатқўмнинг давлат харидларига оид очиқ маълумотлари маълум вақт
Фото:new.stat.uz

Давлат статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имкони маълум вақт чекланди. Бунинг ортидан эса ижтимоий тармоқларда турли мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнларининг очиқлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб ушбу масала юзасидан тезкор ўрганишлар олиб борди. 

 

Аниқланишича, ҳозирда Қўмитанинг new.stat.uz веб-сайти янгиланмоқда ва шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилмоқда. Ушбу носозлик тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.  

 

Айни пайтда Давлат статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти юридик шахсларнинг манзили, раҳбари ва ва таъсисчилари билан боғлиқ ахборотларни яна тақдим эта бошлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Давстатқўмнинг сайтидаги мазкур хизмат орқали юридик шахсларнинг раҳбарлари, таъсисчилари, манзили ва кейинчалик улушларини кимга, қандай нархларда сотиши каби маълумотларни олиш мумкин (маълумотлари қидирилаётган субъектнинг СТИРини киритиш орқали).

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ