Сиёсат

Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳалар ижроси танқидий кўриб чиқилди.

Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
Фото:president.uz

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Бу ҳақда 14 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Хитой Халқ Республикаси ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқиш, янги ўсиш нуқталарини белгилашга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.  

 

Шунингдек, йиғилишда айни пайтда Хитой билан алоқалар изчил ривожланаётгани, чунончи жорий йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 4 миллиард долларга етгани таъкидланди.

 

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев бу давлатлар билан ҳамкорлик бўйича имкониятлар кўплиги, лекин ҳозирги натижалар етарли даражада эмаслигини таъкидлади. “Йўл хариталари” ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётганини жиддий танқид қилди.

 

Бу йил айрим соҳаларда экспорт кўрсаткичлари пасайган. Жумладан, Хитойга ўтган саккиз ойда тўқимачилик соҳасида 42,3 фоизга, кимё ва нефть-кимё саноатида 33,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришда 18,1 фоизга камайган.

 

Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари экспортнинг аҳамиятини ҳанузгача чуқур тушуниб етмаётгани, уларнинг бу борадаги иш услуби бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаётгани кўрсатиб ўтилди. 

 

Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари ўз маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш, таннархини тушириш ва уларни ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича янги, самарали таклифлар ишлаб чиқиб, бу масалалар билан доимий шуғулланиши шарт, – деди Президент.

 

Хитойнинг очиқ иқтисодий сиёсати ва мамлакатимизнинг қулай географик жойлашувидан самарали фойдаланиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

 

ХХР ва Корея Республикаси мамлакатимизнинг йирик инвесторлари ҳам ҳисобланади. Хусусан, охирги уч йилда Хитойдан 3,9 миллиард, Жанубий Кореядан 850 миллион доллар сармоялар ўзлаштирилган.

 

Хитой ва Жанубий Корея билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги йўналишлар топиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Бугун замон ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти. Ҳамма тармоқлар таҳлил қилинмоқда. Уларни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қиляпмиз. Натижа ҳам шунга мос бўлиши керак. Иқтисодий барқарорликнинг кафолати – экспорт ва инвестиция кўрсаткичларини ошириш, – дея таъкидлади Президент.

 

Видеоанжуман кўринишида ўтган йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчилари иштирок этиб, экспорт ва инвестиция лойиҳаларидаги қолоқликни бартараф этиш чоралари юзасидан ҳисобот берди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ