Жамият

Сардобада янги уйлар қуриб битказилди. Хонадонлар тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади

Шунингдек, Сардобада аҳоли турар жойларига яқин ҳудудларда уларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди. “Сардоба Оқсарой текстиль” МЧЖ келгусида 500 кишини иш билан таъминлашни режалаштирилмоқда.

Сардобада янги уйлар қуриб битказилди. Хонадонлар тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади
Фото:UzNews.uz

Бугун, 13 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида, хусусан вилоятнинг жорий йил май ойидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли пунктлари – Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бажарилган ишлар, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш учун етиб келди.

 

Давлат раҳбари дастлаб сафарини Сардоба туманининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида фойдаланишга топширилаётган тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонасини бориб кўрди.

Ушбу корхона туманнинг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида қад кўтарган 37 та, 1 480 та хонадонли кўп қаватли уй-жойларга яқин ҳудудда бунёд этилди. 

 

“Oqsaroy klaster” масъулияти чекланган жамият таркибидаги мазкур корхона йилига 3,5 миллион долларлик тайёр мато ва кийимлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларни 100 фоиз экспорт қилиш мўлжалланган. 

 

Қурилиш бошланганидан бошлаб 120 кунда шу ҳолата келитирилди. Бу ерда маҳаллий аҳоли, асосан иш билан банд қилинади. Уларнинг ойлик маоши бошланишига 800 минг сўмдан бошланади. Кейинчалик 1,5-2 млн сўмгача белгиланади, - дейди “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонаси таъсисчиси Даврон Ваҳобов.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Шаҳрисабз шаҳарларида пахта хом ашёси етиштирилади ва ип-калава ҳолатига келтирилади ва мато тўқилади. Тайёр бўлган газлама Тошкент шаҳрида бўялиб, Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги тикувчилик корхонасига маҳсулот ишлаб чиқарилиши учун юборилади.

 

Энди бу ерда ҳам ушбу газламалардан турли кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Россия ва Украинага экспорт қилинади. Бугунги кунда Сардоба туманидаги корхонаизнинг экспорт салоҳиятини ойига 450-500 минг АҚШ доллари Тикув фабрикаси 320 та тикиш машинаси Тайвандан келтирилган. Шунингдек, музкур объектда трикотаж матолар ҳам ишлаб чиқарилади, - деди Даврон Ваҳобов.

 

Қайд этилишча, 1,5 га ер майдонида жойлашган корхона қуввати йилига 1,4 млн дона тайёр маҳсулот, жами қиймати 3,5 млн долларни ташкил этади. 

Корхонага жами 25 млрд сўмлик, жумладан Туркия давлатидан ускуналар олиб келинган ва бугунги кунда монтаж ишлари олиб борилмоқда.

 

Корхона 2020 йил якунидан тўлиқ қувватда ишлайди ва йилига 1,4 млн дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

 

Давлат раҳбари 15 май куни Сардоба туманида бўлганида “Дўстлик” маҳалласида янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйган эди. Қисқа вақтда бу ерда 1 минг 480 хонадонли 37 та турар жой қуриб битказилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев бу галги ташрифи чоғида мазкур замонавий мавзени ҳам кўздан кечирди. Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бирига ташриф буюрди.

 

Хонадон сохиби, 12 йилдан буён Сардоба туманидаги тез тиббий ёрдам бўлимида ишлаб келаётган Бахтиёржон ака Мирзаевнинг оиласи бу ерга 32 йил аввал кўчиб келган. Тошқин уларнинг хонадонига ҳам зарар етказди. У 5 ойдан буён ушбу кўп қаватли уй-жойларнинг қурилишида қатнашган ишчиларга тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

 

Бу уйга кўчиб киргунимга қадар оилам билан Сардоба туманида ижарада яшадик. Бундай шароитлардаги уйга кўчиб киришни ўйлаб ҳам кўрмаган эдик. Уч хонали уйни жиҳозлари билан беришди: келиб яшашга тайёр ҳолатда. Энг асосийси, 40 миллион сўм пул ва маиший техникалар учун берилган сертификатга қўшимча ушбу 3 хонали уй ҳам бепул берилаётгани бўлди, - дейди ўз хурсандчилигини яширолмай Бахтиёржон Мирзаев.

Бахтиёржон ака 25 сотихли эски ҳовлисида ўзининг оиласи билан яшаб келган. Унинг айтишича, эски ҳовлиси ҳам ўзининг тасарруфида қолган. 

 

Фарзандларим катта бўлишяпти, келгусида улар учун уй кўтараман. Янги уй ва эски ҳовлимизнинг ўз ихтиёримизда қолиши бу биз учун жуда катта ёрдам бўлди. Келгусида эски ҳовлимиздан ҳам деҳқончилик ва чорвачиликда фойдаланамиз, - дейди у.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ