Жамият

Пенсия жамғармасига энг кўп арз қилувчи ҳудудлар айтилди

Ўзбекистонликлар пенсия ёки ижтимоий нафақани тайинлаш масаласида кўп мурожаат қилишган.

Пенсия жамғармасига энг кўп арз қилувчи ҳудудлар айтилди
Фото:Андижон вилояти ҳокимлиги

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимига жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида жами 15 711 та мурожаат келиб тушган.  

 

Шундан, 1 924 таси (12%) Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига, 10 607 таси (68%) жамғарманинг ҳудудий бошқармаларига, 3 180 таси (20%) туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушган.

 

Қайд этилишича, ушбу даврда қаноатлантирилган мурожаатлар сони 195 тадан иборат, 15 293 та мурожаат бўйича умумий тушунтиришлар берилган, 84 таси тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотларга юборилган, 139 та мурожаат ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг 6 063 (38,6%) таси пенсия ёки ижтимоий нафақаларни (шу жумладан, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақалари) тайинлаш масаласидаги мурожаатлар бўлган.

 

Шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушган.

 

- пенсия миқдорини кўриб чиқиш ва уни миқдорини ошириб бериш масаласида 5 675 (36,1%) та;

 

- пенсия ва нафақаларни тўлови масаласида 1 697 (10,8%) та;

 

- пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш масаласида 902 (5,7%) та;

 

- пенсия тўлови тўхтатилиши ва ортиқча тўловлар масаласида 627 (4,0%) та;

 

- имтиёзли пенсияларни тайинлаш масаласида 322 (2,1%) та;

 

- фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва бошқа масалаларда 425 (2,7%) та.

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 34 нафар жамғарма ходимларига нисбатан “ҳайфсан”, 6 нафарига нисбатан ўртача иш ҳақига “жарима” интизомий жазо чоралари кўрилган, 3 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Сирдарё вилояти 2 909 та (18,5%), Тошкент шаҳри 1 806 та (11,5%) ва Андижон вилояти 1 531 та (9,7%) ни ташкил қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан жорий йилнинг 1 сентябридан пенсия ва нафақалар оширилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ