Жамият

Коррупцияга қарши ўзбек мультфильми яратилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош мавзуси коррупция бўлган мультсериални ишлашга буюртма берган.

Коррупцияга қарши ўзбек мультфильми яратилади
Фото:"Ўзбеккино" МА

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Futurist MG"  студияси томонидан "Дино ва Завр" номли анимацион сериал устида иш бошланган, дея хабар бермоқда агентлик Ахборот хизмати.

 

Ушбу мультфильмнинг бош мавзуси “коррупция”, воқеалар ривожи кекса бобонинг тилидан ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар ҳисобланади. 

 

Қайд этилишича, қаҳрамонлардан бири Дино анимацион сериал давомида порахўр ролида гавдаланади. "Дино ва Завр" мультсериалининг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

 

Мультсериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 3-10 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.

 

"Futurist MG"  студияси ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад сифатида коррупцияни қабул қилмайдиган Ўзбекистоннинг янги авлодини тарбиялаш, коррупция нафақат пора берувчига, балки уни олувчига ҳам зарар эканлигини кўрсатиш, келажакда Ўзбекистон коррупциядан қутулишини кўрсатиш каби мезон қилиб олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индексидаги – коррупциянинг мавжуд эмаслиги индексида Ўзбекистон 128та давлат орасида 89-ўринни эгаллаган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
комментарии
Музаффар Максудов
13 октября, 14:00
"Куш уясида курганини килади" деган гап бор халкимизда. Шундай экан, олдин болаларга эмас, балки уларнинг ота-оналарига эътибор каратиш тугри булади деб уйлайман.
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ