Ҳодисалар

“Сирдарёда 8 ёшли қизга тегажоқлик қилиш” бўйича муносабат билдирилди

Вилоят ИИБ вояга етмаган қиз билан уятсиз ҳаракатлар қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Сирдарёда 8 ёшли қизга тегажоқлик қилиш” бўйича муносабат билдирилди
Фото:Скриншот

Сирдарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган “Она 8 ёшли қизини қийноққа солиш ҳақида гапирди, аммо тергов тўхтатилди” сарлавҳали видеога расмий муносабат билдирди.  

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июль куни Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи номига фуқаро О.Д вояга етмаган қизига нотаниш шахс тегажоқлик қилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилади. 

 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 15 июль куни соат тахминан 13:00 лар атрофида вояга етмаган, 2012 йилда туғилган қизи С.Э.ни дўконга нарса олиб келиш мақсадида чиқариб юборган.

 

Лекин орадан 15-20 дақиқа ўтса ҳам қизи қайтиб келмаганидан сўнг, уни қидириб кўчага чиққан вақтида қизи, ўзлари яшайдиган жой яқинидаги 35-сонли умумтаълим мактаби томонидан чиқиб келаётганлигини кўрганлигини, сўнгра қизи билан биргаликда яшаш хонадонига келганида, қизи унга “дўконга бораётган вақтида унга нотаниш бўлган, кейинчалик "З" деб танилган бир йигит уни велосипедига миндириб, мактабга олиб борганлигини ва ўша мактабга борган вақтида у хожатхонага кириб, уни ҳам чақирганлигини, ўша ерда уни ўпиб, унга уятсиз ҳаракатлар қилганлигини маълум қилиб, “З” исмли шахс вояга етмаган қизи С.Эга нисбатан тегажоғлик қилганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

 

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур жиноятни Сайхунобод тумани, Гулбулоқ маҳалласи, Ойбек кўчасида яшовчи, муқаддам судланган М.З содир этганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолатда фуқаро М.З.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмида назардат тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 14 августда М.Зга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ