Тайинлов

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Республика олимпия захиралари коллежи директори спорт вазирига ўринбосар бўлди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
Фото:Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишда Президентнинг махсус қарори билан Каримов Aвазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Aваз Қудратиллаевич Каримов – 1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон карате миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007-2011-йилларда Ўзбекистон карате миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

 

2014–2015 йилларда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017–2019 йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори, 2019 йил 6 сентябрдан ҳозирга қадар Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ