Жамият

Фуқароларга 6,2 млрд сўм зарар етказган Recruit Consulting Work бўйича жиноят иши судга оширилди

Зарарнинг 272 млн сўми нақд пул кўринишида, 48,7 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда 505,6 млн сўмлик пул маблағлари хатланган.

Фуқароларга 6,2 млрд сўм зарар етказган Recruit Consulting Work бўйича жиноят иши судга оширилди
Фото:google.com/maps

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги жабрланувчилари сони 1100 дан, жами етказилган зарар эса 6,2 млрд сўмдан ошган. Тергов даврида аниқланган ва хатланган маблағ 826 млн сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур агентликка берилган лицензия ҳам тўхтатилган.  

 

Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги мансабдор шахслари 2019 йилнинг январь ойидан ноябрига қадар фуқароларга Жанубий Корея, Япония, Латвия, Литва, Чехия, Нидерландия, Германия, Швеция, Словакия давлатларида иш топиб бериш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, уларни алдаб, жуда кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан эгаллагани хабар қилинганди.

 

Мазкур ҳолат бўйича 2019 йил 23 декабрь куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича тўрт нафар шахс айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур хусусий бандлик агентлиги томонидан 1087 нафар фуқароларга жами 6,2 млрд сўм миқдорида зарар етказилган. Зарарнинг 272 млн сўми нақд пул кўринишида қопланган, 48,7 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда 505,6 млн сўмлик пул маблағлари хатланган.

 

Қайд этилишича, агентлик ходимлари фуқаролардан алдов йўли билан шартномадан ташқари нақд пул кўринишида 650 млн сўмдан ортиқ маблағларини олган. Бундан ташқари, агентлик мансабдор шахслари фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида чет тиллари бўйича имтиҳонлардан ўтказиш ва Японияга юборишни ваъда қилиб, алдов йўли билан $212 минг доллар миқдорида нақд пул олган. Бу пулларнинг $120,5 минг доллари фуқароларга қайтарилган.

 

Дастлабки тергов ҳаракатлари шу йил июль ойида тамомланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ