Тайинлов

МИБ раҳбари Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди

Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори ҳамда вилоят ҳокими иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлган.

МИБ раҳбари Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди
Фото:Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

 

У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Аввалроқ, Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланганди.

 

Наманган вилоятининг собиқ прокурори Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Президент фармони билан Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ