Жамият

Ўзбекистонда СOVID-19 пандемияси туфайли МСКТ нархи 2 бараварга ошди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тиббиёт муассасаларидаги ўпканинг Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) нархларини ўрганди.

Ўзбекистонда СOVID-19 пандемияси туфайли МСКТ нархи 2 бараварга ошди
Фото:Иллюстрация

Жорий йилнинг июль-август ойларида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шошилинч тиббиёт муассасаларидаги ўпканинг Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) нархлари ўрганиб чиқди.  

 

Маълум бўлишича, МСКТ хизмати Тошкентдаги 18 та тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилган. Ушбу хизматнинг умумий қиймати 185 млрд сўмни ташкил этган. Якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи бозорида устун мавқеи мавжудлиги аниқланмаган.

 

Олинган маълумотларга кўра, хизмат нархи 195 мингдан 400 минг сўм оралиғида белгиланган.

 

Шунингдек, ўрганишлар орқали ушбу хизматнинг нархлари Республикадаги эпидемиологик вазиятдан олдин 90 мингдан 150 минг сўм оралиғида бўлганлиги аниқланган.

 

Тақдим этилаётган хизмат нархларининг ўсишига МСКТ хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, касалланганлар сони кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли кўплаб тиббиёт муассасалари 24 соатлик иш режимига ўтган, бу эса ускуналарга ортиқча юклама тушишига, уларни тез бузилишига, қайта тиклаш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни доимий равишда сотиб олишга тўғри келаётгани кўрсатилган.

 

Тиббиёт муассасаларнинг 24 соатлик режимга ўтганлиги ортидан эса, муассаса ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга олиб келган. Бу ҳам ўз навбатида хизмат нархларининг кўтарилишига таъсир кўрсатган” дейилади хабарда.

 

Айрим тиббиёт муассасаларининг ҳисоб-китобларини ўрганиш натижалари МСКТ нархларининг ошиши хизматнинг ўзига хос хусусиятлари ва индивидуал ёндашувидан келиб чиққан ҳолда шаклланишининг тўғрилигини кўрсатди.

 

Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Қўмита хусусий тиббиёт муассасаларини МСКТ хизмати учун нархларни асоссиз оширмаслик бўйича кўрсатма берган.

 

Таъкидланишича, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига биноан, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг товарларини (ишларини, хизматларини) бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёки шартнома асосида мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ