Жамият

Ўзбекистонда туризм полициясининг янги формаси намойиш қилинди

Туризм полицияси ходимлари учун янги форма кийим-бошлари намунаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда туризм полициясининг янги формаси намойиш қилинди
Фото:tviibb.uz

Айни пайтда туризм полициясининг янги форма кийим-бошлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда, дея хабар берди ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси.

“Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди” дейилади хабарда.

Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган. Ходимлар учун тақдим этилган форма жорий йил давомида синовдан ўтказилади.

 

2017 йилда Бухорода 43 штатдан иборат Бухоро вилояти ИИБ ҳузурида туризм полицияси ташкил қилинганди.

 

Аввалроқ, машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланганди.  

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ