Ҳодисалар

Самарқандда каналга тушиб кетган Epica ҳайдовчиси вафот этди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида каналга тушиб кетганлиги маълум қилинди.

Самарқандда каналга тушиб кетган Epica ҳайдовчиси вафот этди
Фото:ФВВ

Бугун, 9 октябрь куни соат 08:50 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “A.Навоий” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга Epica русумли машина бошқарувни йўқотиши натижасида тушиб кетганлиги маълум қилинди.  

 

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчи У.Э.ни беҳуш ҳолатда чиқариб олган.

 

Туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан фуқаро вафот этган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ