Коронавирус

“Дексаметазон”ни COVID-19’нинг енгил ва ўрта турида ишлатиш тақиқланади – Штаб аъзоси

Эъзозбек Ризаев COVID-19’нинг оғир ва ўта оғир даврида “Дексаметазон”дан фойдаланиш бўйича муносабатини билдиоди.

“Дексаметазон”ни COVID-19’нинг енгил ва ўрта турида ишлатиш тақиқланади – Штаб аъзоси
Фото:Иллюстрация

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевга кўра, “Дексаметазон” препаратидан COVID-19’нинг оғир ва ўта оғир даврида фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

 

“Дексаметазон” препаратини коронавирусни даволашда ишлатиш тавсияси 2020 йил июнь ойида Буюк Британия олимлари томонидан таклиф этилган. Оксфорд университети расмий сайтида COVID-19 касаллигининг оғир ва ўта оғир даврида, фақатгина кислородга муҳтож бўлган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган касалларга реанимация шароитида кунига 6 мг миқдорида 10 кун давомида бериш таклиф этилган. 

 

Қайд этилишича, “Дексаметазон” дори воситасини фақатгина реанимация шароитида бериш тавсия этилади.

“Дексаметазон” бу “Аспирин” ёки “Цитрамон” эмаски, уни хоҳлаган одам дорихонадан сотиб олиб, ўз билганича истеъмол қилса. “Дексаметазон” кучли яллиғланишга қарши ва иммунодепресант (иммунитетни туширувчи) синтетик гормонал дори воситаси ҳисобланади. Ундан нотўғри фойдаланиш иммун тизимининг фаолиятини сусайтиради, қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради ва уни ривожлантиради, ошқозон яра касаллигида қон кетиш хавфини оширади, суяклардан кальцийнинг чиқиб кетишига сабаб бўлади, тери мустаҳкамлигини сусайтиради, сурункали касалиликларнинг авж олдиради” – дейди штаб аъзоси.

Эъзозбек Ризаевнинг айтишича, “Дексаметазон”ни COVID-19 дастлабки босқичида ишлатиш иммунитетни мустақил равишда касалликни енгишига ҳалақит беради ва акс таъсир кўрсатиб, касалликнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. 

“Иммун тизими пасайиб, ҳатто йўқ бўлиб кетган беморни касалликдан қутқариш деярли имконсиз бўлиб қолади” деган у.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ