Жамият

Тошкентда Россиянинг педагог кадрлар тайёрлайдиган университет филиали ташкил этилди

Шавкат Мирзиёев педагогика соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган хорижий ОТМ филиалини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Тошкентда Россиянинг педагог кадрлар тайёрлайдиган университет филиали ташкил этилди
Фото:https://www.herzen.spb.ru/

Президент қарори билан "А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.  

 

Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири халқаро таълим стандартларига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

 

Қарорга кўра, филиал:

 

– барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

 

– таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;

 

– кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;

 

– абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет томонидан белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширади;

 

– битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.

 

Шунингдек, филиалга қабул параметрлари филиал томонидан Молия, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари ҳамда университет билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

Филиалга талабалар давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

Тўлов-контракт миқдори филиал томонидан Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда университет билан келишилган ҳолда белгиланади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ