Криминал

OLX орқали “Акфа” ясовчи фирибгар уста тошкентлик фуқарони $3000 долларга чув туширди

2 дона “Акфа” ромлари ва 3 дона “Акфа” эшикларини ясаб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши очилган.

OLX орқали “Акфа” ясовчи фирибгар уста тошкентлик фуқарони $3000 долларга чув туширди
Фото:UzNews.uz

Тошкент тумани муассислигидаги “Диёр овози” ижтимоий-сиёсий газетасининг 9 октябрь кунги сонида OLX ижтимоий тармоғи орқали фирибгар фуқарони $3000 долларга алдаб кетгани бўйича жиноят тафсилотлари маълум қилинган. 

 

Маълум қилинишича, Тошкент тумани Чувалачи қишлоғи “Гулистон” кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Сотволдиев Дилшод фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида OLX ижтимоий тармоғига “Акфа” эшик ва ромларини ясаб бериши тўғрисида эълон беради.

 

Эълон орқали пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани “Гулсанам” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ахмедова Шаҳноза билан танишиб, Ш. Ахмедованинг яшаш уйига жами нархи $4200 АҚШ доллари бўлган 2 дона “Акфа” ромлари ва 3 дона “Акфа” эшикларини ясаб беришини ваъда қилиб, Ш. Ахмедованинг ишончига кириб, уни алдаб олдиндан тўлов пули сифатида Тошкент тумани, “Сабзавот” маҳалласида жойлашган ишлаб чиқариш цехида $3000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, ўз ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

 

Натижада Ш. Ахмедовага $3000 АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.

 

Д. Сотволдиевга нисбатан жиноят иши очилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ