Жамият

Жиноят ишини судда кўришдан олдин тарафларнинг иштирокига рухсат берилиши мумкин

Айни вақтда бу босқичда, муҳим масалаларни судья якка тартибда ҳал этишга мажбур.

Жиноят ишини судда кўришдан олдин тарафларнинг иштирокига рухсат берилиши мумкин
Фото:parliament.gov.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар ва экспертлар томонидан судларда дастлабки эшитув институтини жорий этишга оид қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган тадбир видеоконференц алоқа тарзида ўтказилди.  

 

Қайд этилишича, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши судга келиб тушган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида тарафларнинг иштирок этишига хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу босқичда тарафлар иштироки чекланганлиги сабабли мазкур жараёнда ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалаларни (масалан ишни тугатиш ёки тўхтатиш) судья якка тартибда ҳал этишга мажбур. 

Оқибатда, судья чекланган маълумотга эга бўлганлиги учун бундай масалалар ҳал этилмасдан қолади ва асосий босқич – умумий суд мажлисига барча иштирокчилар чақирилиб, фуқароларнинг сарсон бўлишига олиб келади. Қонун лойиҳаси билан бу каби муаммолар бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, - дейди депутат Даврон Арипов.

 

Дастлабки эшитув институти АҚШ, Буюк Британия, Испания, Италия, Германия, Франция, Россия, Белорусь ва бошқа кўплаб хорижий давлатларда жорий этилган бўлиб, бугунги кунда тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўз самарасини кўрсатаётгани таъкидланди.

 

Биргина мисол. АҚШ суд амалиётида дастлабки эшитув марказий ўринни эгаллаган бўлиб, жиноят ишларининг 96 фоизи айнан ушбу босқичда ҳал этилади. Қолган 4 фоизи катта жюри (grand jury) судигача етиб боради, – дейди Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Тўхташев.

 

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни тезкор бартараф этиш имкониятини берувчи қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципга сўзсиз риоя этилишига, суд муҳокамаси чоғида фақат мақбул далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга ва унинг олдида белгиланган вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

 

Тадбирда қонун лойиҳасига берилган таклифлар қўмита томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ