Жамият

"Жиззах авто" Škoda бренди остидаги илк автомобилини ноябрь ойидан бозорга чиқаради

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Škoda Kodiaq автомобили икки хил комплектацияда тақдим этилади.

Фото:ŠKODA

2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли Škoda брендини тақдим этади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

 

Škoda Kodiaq икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

"Škoda’нинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган" деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.  

Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Аввалроқ, Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларининг нархи маълум қилинганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ