Жамият

Қурилиш корхоналаридаги ёлланма ишчилар ҳам даромад солиғига тортилиши мумкин

Молия ва Меҳнат вазирликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси қурилиш майдончаларида ишлаётган ходимлар сонининг ишончлилиги бўйича мониторинг олиб боради.

Қурилиш корхоналаридаги ёлланма ишчилар ҳам даромад солиғига тортилиши мумкин
Фото:"Халқ билан мулоқот/ Диалог с народом" гуруҳи

2021 йил 1 январдан қурилиш корхоналарига ишчиларни иш ҳақини унинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади. 

 

Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳасида белгилаб берилмоқда.  

 

Бунда:

 

–  қурилиш ташкилотлари белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг тўланишини таъминлайди, шунингдек ҳар ойда давлат солиқ органларига шартномасиз қабул қилинган ходимларнинг реестрини, уларга тўланган нақд пул миқдорини кўрсатиб боради;

 

–  Давлат солиқ хизмати органлари қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификациялайди ва тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисобга олишни таъминлайди.

 

Белгиланишича, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган тақдирда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат лойиҳаси билан Яширин иқтисодиётини қисқартириш бўйича махсус комиссия ва унинг бўлинмалари – ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

 

Ҳудудий комиссиялар норасмий меҳнат фаолияти, биринчи навбатда қурилиш майдончаларида ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги фактларни, шунингдек иш ҳақини "конвертда" тўлаш ҳолатларини аниқлаш ва тугатишни назоратга олади.

 

Мазкур тартибни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"га кўра, Молия ва Меҳнат вазирликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил октябрдан доимий равишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан келишилган ҳолда, марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган пудрат ташкилотларида, биринчи навбатда қурилиш майдончаларида ишлаётган ходимлар сонининг ишончлилиги бўйича доимий мониторингни амалга ошириб боради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ