Жамият

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун қатор тузилмалар ташкил қилинади

Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигида яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш ва аниқлашга доир қатор тузилмалар яратилади. 

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун қатор тузилмалар ташкил қилинади
Фото:UzNews.uz

Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  

 

Унга мувофиқ, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги таркибида яширин иқтисодиётини таҳлил қилиш бошқармаси шакллантирилади. Унинг асосий вазифаси этиб яширин иқтисодиёт даражаси юқори бўлган соҳаларини таҳлил қилиш ва аниқлаш белгилаш бўлади.

 

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси таркибида Солиқ назорати департаменти шакллантирилади ва унинг асосий вазифалари этиб юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, қўшилган қиймат солиғи билан фирибгарлик схемаларини аниқлаш ва агрессив солиқ режалаштиришга қарши курашиш киради.

 

2021 йил 1июлдан бошлаб асосий вазифалари солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантиришда контрагентлар ўртасида ҳисоб-китобларни таҳлил қилишдан иборат бўлган махсус таркибий бўлинма ҳам шакллантирилади.

 

Молия вазирлигида эса яширин иқтисодиётни камайтириш бўйича ишни ташкил этиш бўлими шакллантирилади, унга Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифалари юклатилади.

 

Аммо, фармон билан жорий йилнинг 1 ноябридан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1154 нафар штат бирлигига яъни 10 фоизга қисқартириш ҳам кўзда тутилган.

 

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10512 штат бирлиги миқдорида, шу жумладан Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида 498 штат бирлиги миқдорида белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, президент 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши нафрат туйғуси шакллантириш кераклигини таъкидлаганди.

 

Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчилик эканлиги, шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилганди.

 

Ундан аввал, президент қурилиш соҳасида коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт” ҳолатларини кескин танқид қилиб, қурилиш тендерларини ўтказиш ва пудрат ташкилотларини танлаш жараёнларини рақамлаштириш зарурлигини таъкидлаганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ