Жамият

АҚШнинг етакчи компанияси ўзбекистонлик информатика ўқитувчиларига Java дастурлаш тилини ўргатади

30 та умумий ўрта таълим муассасаси Oracle Academy онлайн платформасига уланади.

АҚШнинг етакчи компанияси ўзбекистонлик информатика ўқитувчиларига Java дастурлаш тилини ўргатади
Фото:Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги АҚШнинг етакчи Oracle компанияси билан ҳамкорлик ўрнатганини маълум қилди.  

 

Томонларнинг ўзаро келишувига биноан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 30 та умумий ўрта таълим муассасаси Oracle Academy онлайн платформасига уланади. 

 

Информатика ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этиш, жорий ўқув йилидан вариатив ўқув режа асосида фрилансерлик йўналишида юқори синф ўқувчиларига Java Foundation каби ўқув курсини ўқитишни ташкил этиш назарда тутилган.

 

Қайд этилишича, биринчи навбатда жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида пилот мактабларининг 60 нафар информатика ўқитувчилари учун хорижий тренерлар томонидан “Java дастурлаш тили” ҳамда “SQL маълумотлар базаси” йўналиши бўйича онлайн тренинглар ташкил этилади. Тренингни муваффақиятли битирган ўқитувчиларга тренерлик фаолиятига рухсат берувчи тегишли сертификат берилади.

 

Иккинчи навбатда пилот мактабларнинг компьютер техникаси созлиги ҳамда юқори тезликда кенг полосали интернет тармоғига уланишини шай ҳолатга келтирилади ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар билан биргаликда фрилансерлик йўналиши бўйича вариатив ўқув режа ўқитиш жорий этилиши келишилади.

 

Маълум қилинишича, мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган мактаб битирувчиларининг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган халқаро даражадаги сертификатни қўлга киритиши ҳамда иш шароити, ойлик маоши ва бошқа омиллари маъқул бўлган замонавий касбини эгалланиши таъминланади.

 

Айни пайтда вазирлик томонидан CISCO, Microsoft, Autodesk каби етакчи ИТ-компаниялар билан мактаб ўқувчиларни келажак касбларига тайёрлаш масаласида музокаралар олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Oracle компанияси дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш даромади бўйича Microsoft компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ