Жамият

"Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди

Президент ушбу соҳани ислоҳ қилиш бўйича ўтказган йиғилиши ортидан янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Фото:UzNews.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муаллифдигида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси почта алоқасининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

Қонунда, почта алоқаси соҳасидаги асосий принциплар белгилаб берилган. Булар, қонунларга риоя этиш, барча почта алоқаси фойдаланувчилари учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида почта алоқаси универсал хизматларидан фойдаланиш эркинлиги, почта алокаси соҳасидаги риоя этилиши мажбурий бўлган техник талабларнинг ягоналиги, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, почта алоқасининг сири, почта жўнатмалари транзитининг эркинлиги.

 

Қонун билан почта алоқаси операторлари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам кўрсатилган.

 

Қонун лойиҳаси 22 октябрга қадар давом этади. 

 

Унгача 2000 йилда қабул қилинган "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонун 2009 йилда янги таҳрирда тасдиқланган эди. 

 

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди.  

 

Унда почта соҳаси даромадини таъминлаш учун унча мураккаб бўлмаган давлат хизматлари йўлга қўйилиши айтилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ