Тайинлов

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига раҳбар тайинланди

Баҳодир Юсупалиев янги ташкил қилинган хизмат раҳбарига айланди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига раҳбар тайинланди
Фото:Халқаро пресс-клуб

Президент қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.  

 

У кейинроқ тугатилган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.  

 

Июлда президент фармони билан Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги ташкил қилинган эди.

 

Янги ташкилот соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ