Вазирлик кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга киролмаган абитуриентларнинг талаб ва истаклари инобатга олинганини маълум қилди.
Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бу қарорга кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг талаб ва истаклари сабаб келинган.
"Уларга коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2020 йил 7 октябрдан 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади", дейилади вазирлик хабарида.
Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
– Электрон ариза;
– Паспорт (электрон) нусхаси
– Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
– 3x4 фотосурат.
Маълумот учун, абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди. Юридик техникумлар бундан мустасно эканлиги таъкидланган.
Аввалроы, янги ўқув йили учун тасдиқланган қабул параметрларига кўра, техникумларда контракт асосида 60 мингдан зиёд ўқувчи қабул қилиниши маълум қилинган эди.
2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги 200 та коллежга қабул параметрлари ҳам тасдиқланганди.
Тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти яратилди
Иккита янги моделни ўзлаштириш UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши айтилди
Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti бўйича шартнома тузиш қайта йўлга қўйилмоқда
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram