Жамият

Uzbekistan airways йўловчиларнинг қўл юклари билан боғлиқ чеклов киритди

Авиакомпания бу COVID-19 тарқалиши хавфини камайтиришга қаратилган тадбир эканлигини билдирди.

Uzbekistan airways йўловчиларнинг қўл юклари билан боғлиқ чеклов киритди
Фото:Sputnik / Сергей Пивоваров

Ўзбекистон ҳаво йўллари йўловчилардан багажларини расмийлаштириш жараёнида COVID-19 тарқалиши хавфини камайтиришга қаратилган муҳим қоидаларга қатъий амал қилишларини сўрамоқда.

 

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, ижтимоий масофага амал қилиш мақсадида ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш учун қўл юклари ташувига чекловлар киритилди. 

"Эндиликда ҳаво кемаси саҳнига фақатгина парвоз вақтида зарур бўлувчи аёллар сумкаси, портфел, ноутбук, болалар ашёлари солинган сумкани олиб кириш мумкин. Бошқа нарсалар эса қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт", дейилади авиакомпания хабарида. 

Қайд этилишича, фойдаланилмайдиган қўл юки бепул ташиш мумкин бўлган багажга қўшилади. Яъни, белгиланган 8 кг қўл юкидан фақатгина 2 килосини самолёт саҳнига олиб кириш мумкин бўлади. Қолган 6 кг эса багаж учун рухсат берилган юк миқдорига бепул қўшилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ