Жамият

Магистратура натижалари бугун эълон қилинади

Тест натижалари тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида жойланади.

Магистратура натижалари бугун эълон қилинади
Фото:ЎзА

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.  

 

Маълум қилинишича, республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассилсикларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали бугун, 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралган.

 

Кеча, 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган эди.  

 

25 сентябрь куни 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ