Жамият

Жамоат жойларида мастлик ҳолатида юрганлар учун махсус пунктлар ташкил этилади

Мастлик ҳолатида бўлган шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача ва ундан кўп муддат сақланиши мумкин.

Жамоат жойларида мастлик ҳолатида юрганлар учун махсус пунктлар ташкил этилади
Фото:Sputnik / Дильшода Рахматова

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари биринчи раҳбарларининг буйруқларига асосан республиканинг ҳар бир туман (шаҳар)ларидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади.

 

Низомга мувофиқ, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида мастлик ҳолатида бўлган шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

 

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан ички ишлар органларига тушган мурожаатларга кўра фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этиши мумкин бўлган мастлик ҳолатидаги шахслар ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

 

Мастлик ҳолатида бўлган ва тиббий ёрдамга муҳтож ҳолатдаги жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш давомида ички ишлар органлари ходимлари ушбу шахсларни қўриқловга олади.

 

Мастлик ҳолатида бўлган шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача сақланганида баённома, 12 соатдан кўп сақланганида касаллик тарихи расмийлаштирилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ