Жамият

Энди барча олтин, уран, кумуш конларини аукционда сотиб олиши мумкин

Ўзбекистонда илк марта стратегик фойдали қазилмалар мавжуд участкаларни аукцион орқали сотиб олиш имконияти яратилди.

Энди барча олтин, уран, кумуш конларини аукционда сотиб олиши мумкин
Фото:Sputnik / Павел Лисицын

Ўзбекистонда илк бор онлайн аукцион орқали сотиб олиш мумкин бўлган стратегик фойдали қазилмалар мавжуд участкалар ҳақидаги маълумотлар “E-IJRO AUKSION” сайтига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Давлат геология қўмитаси матбуот хизмати.   

 

Маълум қилинишича, Давлат геология қўмитаси томонидан 34 та стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари электрон онлайн аукционга жойлаштирилган.

 

Эндиликда барча хорижий ва маҳаллий инвесторлар, интернет фойдаланувчилари “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали масофадан туриб Ўзбекистон ҳудудидаги стратегик турдаги фойдали қазилмалар мавжуд конлар ва истиқболли майдонлар жойлашувини кўриши, ер майдони ҳақидаги бирламчи маълумотлар билан танишиши, ушбу конларни ва истиқболли майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда қатнашув орқали қўлга киритиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Қайд этилишича, “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукционга жойлаштирилган ер қаъри участкалари ичида республикада жойлашган олтин, уран, мис, кумуш, волфрам, қалай, марганец ва бошқа турдаги фойдали қазилма участкалари мавжуд.

 

Тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш электрон онлайн аукцион савдолари асосида амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш; аэросуратга олиш ишларини бажаришга рухсат берилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ