Жамият

Бекатда нотаниш аёлни урган шахснинг жиноят иши судга оширилди

Бирор сабабсиз бадан шикастлари етказган шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ишлари якунланди.

Бекатда нотаниш аёлни урган шахснинг жиноят иши судга оширилди
Фото:Скриншот

11 сентябрь куни Учтепа туманидаги жамоат транспорти бекатида 32 ёшли Евгения К. номаълум шахс томонидан калтаклангани ҳақида хабар бергандик.  

 

Бирор сабабсиз бадан шикастлари етказган Сирдарё вилоятилик, муқаддам судланган 45 ёшли Тохир В.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ишлари якунланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.  

 

Ҳолат бўйича Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 1 қисми бўйича (“Безорилик”) жиноий иш қўзғатилиб, ҳужжатлар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимига йўналтирилгани маълум қилинган эди.

 

Аммо дастлабки тергов давомида барча тафсилотлар ўрганилиб, жабрланувчи, гувоҳлар ва айбланувчининг кўрсатмалари инобатга олингач, айбланувчининг хатти-ҳаракатлари қайта баҳоланган. 

 

Натижада Тохир В.га Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “г” банди (“Безорилик”), ҳамда 112-моддаси 1-қисми (“Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш”) бўйича айблов тақдим этилди.

 

Дастлабки тергов даврида Тохир В.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

 

Ҳозирги вақтда жиноят иши судга оширилган ва айбланувчига нисбатан жазо чораси суд томонидан белгиланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ