Сиёсат

Намойишчилар экс-президент Атамбаевни ҳибсхонадан чиқариб олишди

Намойишчилар орасида собиқ президентнинг кенжа ўғли Сейитбек Aтамбаев ҳам бўлган.

Намойишчилар экс-президент Атамбаевни ҳибсхонадан чиқариб олишди
Фото:Sputnik / Табылды Кадырбеков

Қирғизистоннинг собиқ президенти, коррупцияда айбланиб, Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси ҳибсхонасида сақланиб келаётган Aлмазбек Aтамбаев 6 октябрь, сешанба куни тунда озод қилинди, у бир йилдан бери мазкур ҳибсхонада эди. 

 

"Интерфакс" хабарига кўра, Aтамбаевни махсус хизматнинг ўзи давлат қўмитаси ҳудудига кириб борган намойишчиларга олиб чиқиб берган.  

 

6 октябрга ўтар кечаси Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши тўпланган намойишчилар мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносининг эшикларини юк машиналари билан бузишди.

 

Улар 2019 йил августида ҳибсга олинган ва шу вақтдан бери ҳибсда сақланаётган Aтамбаевнинг озод қилинишини талаб қилишган.

 

Намойишчилар орасида собиқ президент Aтамбаевнинг кенжа ўғли, 4 октябрдаги сайловда мағлуб бўлган партиялардан бири – Қирғизистон социал-демократларининг раҳбари Сейитбек Aтамбаев ҳам бўлган.

 

5 октябрь куни парламент сайловларида 7 фоиз тўсиқдан ўтолмаган партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Овоз беришда қатнашган 16 партиядан атиги тўртта партия парламентга сайланди. Намойишчилар қайта овоз беришни талаб қилмоқда.

 

Қирғизистон парламентига сайловлар 4 октябрь куни бўлиб ўтди. Республиканинг 40 дан ортиқ сиёсий бирлашмалари сайлов пойгасида иштирок этиш режаларини эълон қилишди, аммо кейинчалик уларнинг аксарияти сайловларда иштирок этишдан бош тортишди ёки Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширишга улгуришмади. Улардан 16та партия парламентдаги ўринлар учун курашди. Улар парламентдаги 120 ўринга даъво қилишди. Қирғизистон қонунчилигига биноан партиялар сайловларда қатнашган фуқароларнинг 7 фоизини ва мамлакатнинг ҳар етти вилоятида, шунингдек Бишкек ва Ўш шаҳарларида камида 0,7 фоиз овозини олишлари керак.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, "Бирдик" партияси парламентдаги 46 ўринни, "Мекеним Қирғизистон" - 45 депутатлик мандати, "Қирғизистон" - 16, "Бутун Қирғизистон" - 13 ўринни эгаллаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ