Жамият

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг амалдаги нархномаси 20 йил аввал ишлаб чиқилгани айтилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан олиб борилаётган ички йўналишда юк ва йўловчи ташиш учун қўлланилаётган тариф сиёсати танқид қилинди.

Фото:“Ўзбекистон темир йўллари”

Кеча, 5 октябр куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ва Монополияга қарши курашиш қўмиталарининг қўшма йиғилишида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг "Ўзбекистон темир йўллари"да ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз борди. Йиғилишда мазкур йўналишда АЖлари томонидан бир қанча камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.  

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан ташиш жараёнининг узлуксизлигини, ҳаракат хавфсизлигини ва авария-тиклаш ишлари ўтказилишини бевосита таъминловчи темир йўл транспорти корхоналари, умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва темир йўл транспортининг бошқа мол-мулки мутлақ давлат мулки ҳисобланади. Мазкур норманинг қонунчиликда борлиги эса, бозорда хизмат кўрсатиш биргина "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга тегишлилиги, бу эса ўз навбатида соҳада соғлом рақобатни ривожланишига тўсқинлик қилишига олиб келмоқда. Жаҳон тажрибасида эса, аксинча, юк ташиш йўналишида рақобатни ривожлантириш мақсадида, 50 фоиздан ортиқ бозор иштирокчилари хусусий ташкилотлар ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, рақобатни чеклашга олиб келаётган қонунчиликдаги баъзи моддаларни қайта кўриб чиқиш таклифи берилди.

 

Шунингдек, мазкур йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси АЖ томонидан олиб борилаётган ички йўналишда юк ва йўловчи ташиш учун қўлланилаётган тариф сиёсатини қачон қайта кўриб чиқиши ҳақидаги савол билан мурожаат қилди. Маълум қилинишича, амалдаги “10-01 нархнома” тарифи 2000 йилда ишлаб чиқилган.

 

Юқоридаги саволга АЖ вакиллари мазкур тарифни қайта кўриб чиқиш Иқтисодиёт ва Транспорт вазирликлари томонидан кўриб чиқиш кўзда тутилгани, айни кунлар ушбу масала бўйича тегишли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

 

Йиғилишнинг яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаракатлар стратегияси” даги топшириғига асосан, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни иккита алоҳида тадбиркорлик субъектига ажратиш масаласи кўтарилди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларидан бири темир йўлларининг инфратузилмасига, иккинчиси транпортировкага жавоб бериши керак бўлади.

 

Аввалроқ, “Ўзбекистон темир йўллари” нега хизматлар сифатини оширишдан манфаатдор эмаслиги айтилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ