Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” нега хизматлар сифатини оширишдан манфаатдор эмас?

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ижроси ҳолати таҳлил қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” нега хизматлар сифатини оширишдан манфаатдор эмас?
Фото:"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Бугун, 5 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзидаги сайёр мажлиси бўлиб ўтди.    

 

Мажлисда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Унда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ижроси ҳолатига эътибор қаратилди.

 

Темир йўл соҳасида рақобатбардошликни ошириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш ҳолатига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжудлиги тўғрисида сўз юритилди.

 

Қайд этилганидек, ички бозорда рақобатнинг мавжуд эмаслиги сабабли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хизматлар сифатини ошириш ва мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан манфаатдор эмас.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда ихтисосли бўлмаган активларнинг мавжудлиги темир йўл саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган катта ҳажмдаги молиявий маблағларни жалб этиш имкониятини чекламоқда.

 

Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан бугунги кунда мижозлар учун ниҳоятда кўп қулайлик яратадиган рақамли маҳсулотларни қўллаш тизими суст ташкил этилган.

 

Яна бир жиҳат, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвентар паркининг эскириш даражаси юқори бўлиб, вагонлар етишмайди. Мавжуд барча вагонларнинг 80%дан кўпроғининг ёш таркиби 30 йилдан ортиқни ташкил этади.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида рақобатни чеклашнинг турли шакллари қўлланиб келинмоқда. Хусусан, жамият фақат 4 та экспедиторлик ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузган.  Бошқа экспедиторларнинг фақат ушбу ташкилотлар орқали фаолият олиб боришлари ташкил этилиб, бу эса иштирокчиларга товар, молия ва хизматлар бозорларида тенгсизликни келтириб чиқармоқда.

 

Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида вокзалларга кириш тартиби ҳаддан ташқари тартибга солиниб, бюрократик тамойилларнинг кучайтириб юборилганлиги натижасида вокзалларнинг ўзини-ўзи таъминлаши учун имкониятлардан юқори даражада фойдаланиш мумкин бўлган халқаро тажрибалар амалга қўлланилмасдан келинмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ