Об-ҳаво

Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Айрим жойларда тунги ҳарорат 0 даражагача тушиши кутилмоқда.

Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 5 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли ва очиқ бўлади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан бироз паст бўлиб +20...+25 даражани ташкил қилади.

 

Кечқурун мамлакат ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортиб, республиканинг шимоли-ғарбий туманларида шамол секундига 15-20 метргача бўлган тезликда эсади.

 

6 октябрь куни республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади.

 

Тунги ҳарорат +7...+12 даража атрофида бўлади, кундузи эса +15...+20 даражагача пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

 

7-10 октябрда Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат +3...+8 даражагача, шимолда 0...+5 даражагача пасаяди.

 

Қайд этилишича, бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.

 

7-8 октябрда кундузги ҳарорат +17...+22 даражани, 9-10 октябрда +15...+20 даражани ташкил қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ