Иқтисодиёт

Ўзбекистон экспорт қилинмаётган табиий газини қайта ишлашга ҳаракат қилмоқда – The Economist

"Ҳукуматнинг ечими – газни ўзи истеъмол қилишдир. Қарши шаҳри яқинида ҳукумат 3,6 миллиард долларлик газдан бензин ва бошқа суюқ ёқилғилар чиқарадиган завод қурмоқда", деб ёзади нашр.

Ўзбекистон экспорт қилинмаётган табиий газини қайта ишлашга ҳаракат қилмоқда – The Economist
Фото:Sputnik / Евгений Биятов

The Economist нашри коронавирус пандемияси даврида ўзбек табиий газининг экспортига оид мақоласини эълон қилди. Унда Ўзбекистонда табиий газ экспорти кескин камайгани ва шу боис уни ўзи қайта ишлашга ҳаракат қилаётгани ҳақида гап боради. 

"Коронавирус туфайли иқтисодий пасайиш шароитида Хитой бу йил ўзбек газининг импортини учдан икки қисмга қисқартирди, Россия эса ўзбек гази импортидан бутунлай воз кечди. Ўтган йили шу икки давлатга Ўзбекистоннинг 2,3 миллиард долларлик газ экспортининг 80 фоизи тўғри келар эди, шу билан бу йил Ўзбекистон сота олмаётган жуда кўп газ қолиб кетди.

Ҳукуматнинг ечими – газни ўзи истеъмол қилишдир. Қарши шаҳри яқинида ҳукумат 3,6 миллиард долларлик газдан бензин ва бошқа суюқ ёқилғилар чиқарадиган завод қурмоқда», деб ёзади The Economist.  

Нашр Ўзбекистон газининг экспортидаги камайишни мамлакатнинг денгизга чиқа олмаслиги, шу билан бирга денгизга чиқиш имконияти бўлган қўшни давлатлар билан ҳам чегарадош эмаслиги билан изоҳлайди.

"Табиий газ экспортининг, асосан денгиз орқали амалга оширилаётгани сабабли, бу жуда ачинарли. Бундан ташқари, газни суюлтириш ва уни бутун дунё бўйлаб денгиз орыали улкан танкерларда ташиш тенденцияси импортчиларга маҳсулотни қаердан сотиб олиш борасида кўпроқ танлов берди. Натижада рақобат кучайган, нархлар пасайган ва натижада ўз газини қувурлар орқали эски усулда экспорт қилаётган Ўзбекистон каби мамлакатлар учун жуда қийин бозор вужудга келди", дейилади мақолада.

The Economist нашри юқоридаги сабабларга кўра, ҳукуматнинг ўзи газни пластмасса ва бошқа нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатадиган заводларни қуришни рағбатлантираётганини ёзади. 

 

Нашрга кўра, Ўзбекистон ҳукумати газ қазиб олиш ҳажми ўсишда давом этса ҳам, 2025 йилгача барча газ экспортини тугатишни режалаштирмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ