Жамият

Сурхондарёдаги янги кўприкнинг қулаши сабаби айтилди

6,5 млрд сўмга қурилган кўприкни қайта таъмирлаш учун яна 9,6 млрд сўм ажратилади.

Сурхондарёдаги янги кўприкнинг қулаши сабаби айтилди
Фото:everyday.uz

Аввалроқ, Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 76 километрида 6,5 миллиард сўмга қурилган кўприк 1 йил-у 7 ойда қулаб тушгани ҳақида хабар бергандик.  

 

Қумқўрғон тумани 340-сонли йўл бошқармаси бошлиғи Ҳусан Раҳимовнинг маълум қилишича, қулаб тушган кўприкни қайта тиклаш учун 9,6 млрд сўм сарфланади. Кўприк сел келиши оқибатида бузилганини қўшимча қилган.

 

Унга кўра, ўша вақтда объект қурилиши билан кўприк қуришга лицензияси бўлган Baxrom Universal МЧЖ шуғулланган.

“Айни пайтда кўприкни таъмирлаш учун 9,6 млрд сўм ажратилган. Қурилиш ишларини етарли тажрибага эга бўлган Xushboq-Ali-Ango компанияси олиб боради. Кўприк табиий офат туфайли яроқсиз ҳолатга келиб қолган” – деди Ҳусан Раҳимов.  

Сурхондарё вилояти прокуратураси вазиятни ўрганиб, лойиҳа смета ҳужжатларига нисбатан бажарилмаган ишлар хажми 34 млн.  491 минг 265 сўмни ташкил қилишини ва шартноманинг 3-қисми 4-банди пудратчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлигини аниқлаган эди.
Аммо карантин туфайли тергов ҳаракатларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ