Ҳодисалар

Сурхондарёдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

"Нексия" автобус билан тўқнашиши оқибатида икки нафар 21 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Сурхондарёдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши қурбон бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

3 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлида 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз "Нексия" русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда "Жарқўрғон-Термиз" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

 

Сўнгра у қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.

Натижада, "Нексия" ҳайдовчиси С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси 1999 йилда туғилган О.Р.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ